Ўзбекистон | 11:07 / 21.06.2021
2490
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда курсдошига оғир тан жароҳати етказган коллеж талабасига жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида курсдошига оғир тан жароҳати етказган коллеж талабасига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 май куни соат 9:30ларда, Шўрчи тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, шу тумандаги тиббиёт коллежининг 1-босқич талабаси, Э.Ҳусан «Аналитик кимё лаборатория» хонасида, Қумқўрғон туманида яшовчи, шу коллежнинг 1-босқич талабаси Э.Сардор билан ўзаро жанжаллашган.

Оқибатда, Э.Сардор қўлидаги пичоқ билан Э.Ҳусаннинг танасига икки марта зарба бериб, «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, 24 май куни Э.Сардорга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид