Жамият | 18:51 / 24.06.2021
1845
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Чирчиқда «Каптива» уриб юборган 5 ёшли бола вафот этди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Каптива» машинаси уриб юборган 5 ёшли бола вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 19 июнь куни Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Қорасув-Галаботир-Қанғли автомобиль йўлининг Галаботир маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 2-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Галаботир маҳалласида яшовчи, 2016 йилда туғилган А.А.ни йўлни кесиб ўтаётганда Э.Б. бошқарувидаги «Каптива» машинаси уриб юборган. Оқибатда 5 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Мавзуга оид