Ўзбекистон | 15:34 / 29.06.2021
1475
2 дақиқада ўқилади

Навоийда Давлат хизматлари марказлари томонидан 2-чоракда 170 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди

2021 йилнинг 2-чораги давомида Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган 170 мингдан ортиқ давлат хизматларининг 10 мингтаси электрон тарзда, 34 мингтаси сайёр тартибда амалга оширилган. Бу ҳақда ДХА Навоий вилояти бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, марказлар томонидан кўрсатилаётган 130 турдаги хизмат 150 тага ошган. Йил якунига қадар хизматлар сони яна 60 тага оширилиши режалаштирилмоқда. Кўрсатилган хизматларнинг кўпчилиги фарзандини боғчага жойлаштириш учун ариза бериш, СТИР аниқлаш, пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш ҳиссасига тўғри келган.

Матбуот анжуманида айрим ташкилот ва идоралар тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатларида қоидабузарликларга йўл қўяётгани ҳақида ҳам айтиб ўтилди. 

Жумладан, 2021 йилнинг биринчи чораги давомида жами 18 та  ташкилотда  ўрганиш ўтказилган ҳамда 3 616 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган. Шулардан 2 854 тасида муддат бузилган бўлса, 33 та мурожаат асоссиз рад этилган. Киритилган таъсир чоралари натижасида ваколатли идораларнинг 5 нафар ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 58 нафари маъмурий жаримага тортилган.

Мавзуга оид