Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Давлат департаменти хабар берди.
Ташқи ишлар вазири билан учрашувда Блинкен минтақавий барқарорлик ва Афғонистондаги тинчлик масаласига тўхталиб ўтди. У АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга содиқлигини тасдиқлади.
Энтони Блинкен ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов пайшанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазият ҳамда икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди.
«АҚШ ва Ўзбекистон минтақавий хавфсизлик соҳасида, айниқса Афғонистон билан боғлиқ бўлган жиддий умумий манфаатларга эга, - деди Блинкен. - Ўзбекистон минтақа давлатларини иқтисодиёт ва инфратузилма соҳасида бир-бирига яқинлаштиришда етакчи ҳисобланади, биз буни ҳам муҳокама қиламиз, шунингдек икки томонлама масалалар кўриб чиқилади».
Комилов, ўз навбатида, Вашингтонда Ўзбекистон делегацияси «кенг кун тартибига» эга эканлигини таъкидлади. «Биз муносабатларимизнинг ҳолати ва келажаги тўғрисида фикр алмашамиз. Марказий Осиёда хавфсизликка жиддий эътибор қаратамиз, - деди у. - Дунёда ва минтақада кўп нарса ўзгарди. Албатта, биз Афғонистондаги вазият тўғрисида ҳам гаплашиб оламиз».
Бундан ташқари, АҚШ вакили Марказий Осиёнинг бешта давлати - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик мавзусига тўхталган.
Қўшма Штатлар дипломатик идораси раҳбари Ўзбекистонга «Афғонистонда адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш учун доимий қўллаб-қувватлаши учун» миннатдорлик билдирди, шунингдек, Тошкентнинг Кобул билан «яқин сиёсий ва иқтисодий ўзаро алоқалар»га интилишини олқишлади.
Мавзуга оид
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024