АҚШ Кобулдаги элчихонаси ходимларини зудлик билан эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқмоқда
Ушбу режа "АҚШ элчихонасини қўриқлаётган Америка ҳарбийлари ва Афғонистон ҳукумат кучлари "Толибон" ҳужумига дош беролмай қолиши эҳтимоли учун тузилмоқда.
Америка ҳарбий қўмондонлиги Афғонистондаги элчихонаси ходимларини “Толибон” ҳаракати томонидан ҳужум бўлганида зудлик билан эвакуация қилиш режасини тайёрламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, АҚШ раҳбарияти охирги пайтда Афғонистондаги дипломатлари ва ҳарбийларини мажбурий эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқишни тезлаштирди.
Газетанинг аниқлик киритишича, ушбу режа "АҚШ элчихонасини қўриқлаётган Америка ҳарбийлари ва Афғонистон ҳукумат кучлари "Толибон" ҳужумига дош беролмай қолиши эҳтимоли учун тузилмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден 14 апрел куни Афғонистондаги ҳарбий операцияни якунлашга қарор қилганини билдирди. Май ойида Афғонистондаги АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Қўшинлар 11 сентябргача Афғонистонни тўлиқ тарк этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024