Жиззахда 20 ёшли қизни ўғирлаб кетган уч нафар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилган, деб хабар бермоқда “Роstdа”.
Қайд этилишича, ушбу фуқаро 2001 йилда туғилган қизи уйидан чиқиб, ишига бормаганлигини билдирган. Олиб борилган суриштирувлар давомида қизнинг ўғирлангани аниқланган.
Маълум бўлишича, туман марказида яшовчи уч нафар йигит жабрланувчининг қаршилик кўрсатишига қарамасдан уни “Nexia”га мажбурлаб миндириб, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудига олиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.М., “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.М. ҳамда Б.А.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024