Ўзбекистон | 10:20 / 04.07.2021
42885
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Барча ҳудудларда кунлик ҳолатлар сони ўсмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 467 кишида касаллик аниқланиб, 360 бемор тузалгани ва 2 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112597 (+467) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 33 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 46 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
  • Андижон вилоятида 68 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 38 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 60 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 73 нафар,
  • Фарғона вилоятида 34 нафар,
  • Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108764 (+360) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 747 нафарни ташкил қилди.

Вакцинация

3 июль куни Ўзбекистонда 114 065 доза вакцина қўлланган. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар: 69 631 доза;
  • 2-босқич эмланганлар: 23 452 доза;
  • 3-босқич эмланганлар: 20 982 доза.

Шу кунгача Ўзбекистонда 3 083 739 доза вакцинадан фойдаланилди. Шундан:

  • 1-босқич эмланганлар: 2 404 133 доза;
  • 2-босқич эмланганлар: 1 302 817 доза;
  • 3-босқич эмланганлар: 376 789 доза.

Мавзуга оид