Тунис яқинида 43 муҳожир чўкиб кетди
Тунис яқинида муҳожирлар кетаётган қайиқ чўкиши оқибатида 43 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қизил яримой жамиятининг Тунисдаги бўлимида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, қайиқ Ливия шимолидаги Зувара шаҳридан Италияга йўналаётган бўлган. Унда Миср, Судан, Эритрея ва Бангладешдан муҳожирлар бўлган.
Ҳалокатдан кейин 84 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган.
Охирги ойларда Тунис яқинида кўплаб одамларнинг чўкишига олиб келган бир нечта бахтсиз ҳодиса юз берган. Бу муҳожирларнинг Тунис ва Ливиядан Европага етиб олишга уринишлари сони ошгани билан боғланган.
Охирги йилларда Африка ва Яқин Шарқдан юз минглаб одамлар яхши ҳаёт илинжида Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтишга уринишни амалга оширган. Баъзи ҳолатларда бундай уринишлар аянчли якун топмоқда.
Аввалроқ Яман соҳиллари яқинида 250дан кўпроқ муҳожирни олиб кетаётган қайиқнинг балиқ овловчи кема билан тўқнашиши оқибатида 150дан кўпроқ одам ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
13:20 / 16.09.2024
Британияга киришга уринган 10 га яқин муҳожир ҳалок бўлди
08:55 / 22.08.2024
Германия 2023 йилда ноқонуний муҳожирлар учун асосий манзилга айланди
12:02 / 18.06.2024
Ўрта Ер денгизидаги кемалардан бирида 10 кишининг жасади топилди
12:41 / 17.06.2024