Европа иттифоқи бир марталик пластикдан тўлиқ воз кечди
Европа иттифоқида эндиликда бир марталик пластикдан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда атроф-муҳит бўйича еврокомиссар Виргиниюс Синкявичюс маълум қилди.
Бир марталик пластикдан фойдаланишни тақиқловчи қонун 2019 йилда қабул қилинганди. Ушбу қонун Европа иттифоқи давлатларига 2021 йил 3 июлгача бозордан бундай маҳсулотларни олиш ва бошқа ишлаб чиқармаслик мажбуриятини юклаган. Кейинги 12 ой ичида бир марталик пластик буюмларнинг йиғилиб қолган захираларини сотишга рухсат берилади, бироқ кейин тақиқлов тўлиқ кучга киради.
Белгиялик евродепутат Фредерик Риснинг айтишича, бу барча бир марталик пластик ошхона анжомлари – ликопчалар, пичоқ ва санчқиларни ўз ичига олади. Шунингдек, пахтали таёқчалар, пуфаклар, қаҳвани аралаштириш учун пластик таёқчалар, пластик пакетлар ҳам тақиқланади.
Денгиз ва океанларни ифлослантирувчи чиқиндиларнинг 80 фоиздан кўпроғини пластик ташкил қилади. Пластикдан тайёрланган буюмлар кўпинча бир марта ишлатилиб, сўнгра ташлаб юборилади. Уларнинг денгизга тушиши эҳтимоли кўп марта қўлланувчи буюмлар тушишига нисбатан юқорироқни ташкил қилади. Денгиз, океанлар, пляжларда тўпланувчи пластик денгиз жонзотлари ва инсон организмига катта хавф солади.
Мавзуга оид
18:19 / 18.10.2024
Олимлар биопластик океанда қоғоздан ҳам тезроқ парчаланишини аниқлади
12:30 / 09.10.2024
Пластик идишлардаги сув водопровод сувидан хавфлироқ — тадқиқот
16:30 / 04.10.2024
Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:54 / 19.09.2024