Ўзбекистон | 10:05 / 05.07.2021
43604
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Бир кунда 4 бемор вафот этди, барча ҳудудларда касалланиш кўпаймоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 500га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 300дан ортиқ киши тузалгани, 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113072 (+475) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 26 нафари Андижон вилоятида,
  • 27 нафари Бухоро вилоятида,
  • 54 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 28 нафари Наманган вилоятида,
  • 44 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 26 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 25 нафари Фарғона вилоятида,
  • 15 нафари Хоразм вилоятида,
  • 51 нафари Тошкент вилоятида,
  • 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 44 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
  • Наманган вилоятида 26 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 68 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 40 нафар,
  • Фарғона вилоятида 39 нафар,
  • Тошкент вилоятида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109068 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид