Сурхондарёда 80 ёшли мактаб директори талаба бўлган битирувчиларига стипендия тўламоқчи
Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган мактабнинг 80 ёшли директори талаба бўлган битирувчиларига стипендия ваъда қилган. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қораева олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинадиган битирувчиларига ўз нафақа пулидан ҳар ой стипендия беришни режалаштирган.
Қайд этилишича, 65 йилдан буён мактабда ўқувчилар билимини ошириб келаётган, бугунги кунда, 80 ёшида ҳам 1-сонли мактабга директорлик қилиб келаётган педагог ҳар ой оладиган нафақа пулини иқтидорли ўқувчиларга тарқатиб келмоқда
Таъкидланишича, Хосият Қораева айни пайтда ўзининг 2,3 миллион сўм нафақасини тўлиқ таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфлаб келмоқда. Энди у нафақат ўзи раҳбарлик қилаётган мактабнинг иқтидорли ўқувчиларига, балки шу мактабдан олий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабаларга ҳам стипендия тўлашни мақсад қилган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024