Сурхондарёда «Камаз» юк машинаси билан тўқнашган «Кобальт» ҳайдовчиси вафот этди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида «Камаз» юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб, «Кобальт» билан тўқнашган. Оқибатда «Кобальт» ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 июль тонгги соат 3:30ларда М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 1591-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жарқўрғон-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» машинаси рўпарасидан келаётган «Камаз» юк машинаси билан ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Кобальт» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Камаз» юк машинаси ҳайдовчисини бошлиғи йўлга мажбурлаб чиқарган. Натижада у ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва «Кобальт»нинг йўлига чиқиб кетган.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
13:19 / 13.11.2024
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
19:07 / 12.11.2024