Бухорода қассоб фуқароларни қарийб 60 миллион сўмга чув туширди
Ғиждувон туманида фуқароларнинг қора молларини сўйиб олиб, пулини бермай кетган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда А.Ҳ. 2021 йилнинг март ойида 4 нафар фуқаронинг 59,8 миллион сўмлик қора молларини кейинчалик пулини бериш шарти билан сўйиб олганлиги аниқланган. Аммо у сотилган гўшт пулларини мол эгаларига қайтармасдан, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бухорода ўзини қурилиш ташкилоти раҳбари деб таништириб, пора олган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024