Ўзбекистон | 10:13 / 07.07.2021
21597
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир кунда 195та пневмония, 471та коронавирус ҳолати тасдиқланди, 4 бемор вафот этди

Ўзбекистонда 6 июль куни 471 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 114 039 нафарга етди

«2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114039 (+471) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 10 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 51 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 10 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 37 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 67 нафар,
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 75 нафар,
  • Фарғона вилоятида 42 нафар,
  • Хоразм вилоятида 27 нафар,
  • Тошкент вилоятида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109676 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид