Ўзбекистон | 14:31 / 08.07.2021
2082
1 дақиқада ўқилади

Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўшт маҳсулотлари сотилишининг олди олинди

Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўштни фуқароларга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Нурафшон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар З.Ю. ва Н.Х.лар олдиндан тил бириктириб истеъмолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномаси бўлмаган 50 кг гўштни ҳар бир килосини 42 минг сўмдан ҳисоблаб жами 2,1 млн сўмга фуқарога сотаётган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида З.Ю.га қарашли уйнинг омборхонасида ташкил этилган яширин цехдан 386 кг сифатсиз гўшт ашёвий далил сифатида олинган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид