Жаҳон | 18:38 / 08.07.2021
14543
1 дақиқада ўқилади

“Толибон” Афғонистондаги 169та туманни эгаллаганини маълум қилди

Толибларнинг таъкидлашича, улар мамлакат ҳудудининг 85 фоизи устидан назорат ўрнатган.

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг турли вилоятларида 169та туманни эгаллади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, толиблар охирги икки ой ичида 400та тумандан 167тасини эгаллаган ва ўтган тунда Ҳирот ва Забул вилоятларидаги яна икки туман уларнинг назоратига ўтган.

"Мужоҳидларимиз эгаллаган туманлар сони 169тага етди", – деди Мужоҳид.

Толибларнинг таъкидлашича, улар мамлакат ҳудудининг 85 фоизи устидан назорат ўрнатган.

Ўз навбатида, Афғонистон мудофаа вазирлигининг собиқ вакили генерал Давлат Вазирий буни рад этди.

Мамлакат қуролли кучлари матбуот котиби Ажмал Умар Шинварийнинг маълумот беришича, Афғонистон қуролли кучлари 14та туманни “Толибон” жангариларидан қайтариб олган.

Мавзуга оид