«Бизнинг вазифамиз Афғонистонда давлат қуриш эмасди» — Байден ҳарбийларнинг олиб кетилиши ҳақида
АҚШ президенти Жо Байден яна бир бор америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича қарорини ҳимоя қилди.
Сўнгги кунларда «Толибон» катта муваффақиятларга эришиб, янгидан янги позицияларни эгаллаётган ва афғон ҳарбийларини қуролларни ташлаб, қочишга мажбурлаётган бир маҳалда АҚШ президенти Жо Байден америкалик ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиш бўйича қилган қарорини яна бир оқлади.
Байден Американинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси 31 август куни якунланишини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар ушбу мамлакатга бостириб киришдан олдин қўйилган вазифани тўлиқ бажаришган: 2001 йил 11 сентябрида Нью-Йоркдаги терактларни амалга оширган «Ал-Қоида» террорчи гуруҳи яксон қилинган ва шу каби бошқа ҳужумлар рўй беришининг олдин олинган.
Оқ уй раҳбари америкалик ҳарбийларнинг миссияси якунланган дейиш тўғри бўлмаслигини қайд этган, шу билан биргаликда «Афғонистон келажагини ҳал қилиш — афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти» эканини қайд этган. «Биз бу вазифаларни бажардик, шунинг учун у ерга боргандик. Бизнинг Афғонистондаги вазифамиз давлат қуриш эмасди. Ўз келажагини аниқлаш ва ўз мамлакатини қандай бошқариш бўйича қарор чиқариш фақат афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулиятидир», деган у.
Байден АҚШ қўшинларини олиб чиқиш жараёни «хавфсиз ва тартибли» бораётганини таъкидлаган.
АҚШ қуролли кучларини олиб чиқиб кетишни 2021 йил 29 апрелида бошлаган ва жараён 2021 йил 11 сентябргача якунланиши режалаштирилган эди. Кейинчалик бу жараён кутилганидан тезроқ кетаётгани ва шунинг учун август ойида тугаши мумкинлиги маълум бўлди.
Байден ҳарбийларни олиб чиқиш жараёнининг тез бориши миссия АҚШ ҳарбийлари учун иложи борича хавфсизроқ бажарилишига имкон берадиган заруратлигини қайд этган.
Сўнгги жамоатчилик сўровлари ҳам АҚШ аҳолисининг кўпчилик қисми Афғонистондан ҳарбийларни қайтариш тарафдори эканини кўрсатмоқда. Бу уруш АҚШ иштирокидаги энг узоқ вақт давом этган ҳарбий зиддият сифатида тарихга кирди: Америка армияси бу мамлакатда сўнгги 20 йил давомида бўлиб келди.
Шу билан бирга, Байден Ғарб ҳарбийлари кетишидан кейин «Толибон»нинг ғалабаси муқаррар экани ҳақидаги гапларга қўшилмайди ва толибларнинг жами ҳарбий кучлари 75 минг атрофида экани, Афғонистон ҳукумат хавфсизлик кучлари сафида эса 300 минг жангчи борлигини таъкидлайди.
Лекин ОАВ маълумотларига кўра, Афғонистон армияси ҳарбийлари сони фақат қоғозларда кўп - амалда эса уларнинг бир қисми «арвоҳ-аскарлар» - қўмондонлар аслида йўқ аскарлар учун маош ёзишади. Қолаверса, сўнгги ҳафталарда минглаб аскарлар «Толибон»га таслим бўлди ёки қуролларни ташлаб қочиб кетди. Мунтазам қўшинлар фақат пойтахт ва унинг атрофидаги ҳудудларда қолмоқда.
Россияда «Толибон» террорчи ташкилот сифатида қаралса-да, пайшанба куни Москвада Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ҳамда «Толибларнинг Доҳадаги сиёсий офиси» вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди. Россия ТИВ маълумотига кўра, толиблар Марказий Осиё давлатлари чегараларига ҳужум қилмасликка ваъда берган ва Афғонистондаги дипломатик миссиялар хавфсизлигини кафолатлаган.
«Россия томони Афғонистон шимолий туманларида кескинликнинг ошиши юзасидан хавотир билдирди ва унинг мамлакат чегараларидан ташқарига чиқишига йўл қўймасликка чақирди. «Толибон» эса Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ваъда берди ҳамда Афғонистон ҳудудидаги дипломатик ва консуллик миссиялари хавфсизлигини кафолатлади», дейилади хабарда.
«Толибон» ИШИД томонидан келадиган хавфга қарши курашга ва «мамлакат ҳудудида наркотиклар ишлаб чиқаришни таг-туби билан йўқ қилишга» қатъий киришишга сўз бергани қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
17:40 / 24.12.2024