Навоийда ноқонуний тартибда алюминийдан уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқараётган корхоналар аниқланди
Навоий вилояти Қизилтепа туманида ноқонуний тартибда алюминийдан уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқараётган корхоналар аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Экология бошқармаси масъул ходимлари ҳамда шу ҳудуднинг маҳалла раислари билан Қизилтепа туманининг «Яшнобод» ҳамда «Гулзор» МФЙ ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида «Гулзор» МФЙда жойлашган саноат зонаси ҳудудида «Кристалл элегант инвест» корхонаси ҳамда «Яшнобод» МФЙдаги саноат зонаси ҳудудида «Азизбек Фарангиз Грант» корхонаси ноқонуний тартибда алюминий эритиб, ҳар хил уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳар икки корхонада ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи турли хил моддалар чиқарилган. Бундан ташқари, ҳосил бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ҳудуд ҳамда ҳудуддан ташқари жойлар ифлослантирилган.
Алюминий эритиш корхоналари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сонли қарорига асосан, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи 1-тоифага мансуб (юқори даражадаги хавфли) объект ҳисобланади. Шу сабабли, ҳар иккала корхона қонуний фаолият юритиш учун Қизилтепа туман Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан уларга огоҳлантириш хатлари берилган. Уларга қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилган.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024