Ўзбекистон ва Россия Афғонистондаги вазият ёмонлашаётганидан хавотир билдирди
9 июл куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Икки томон Афғонистондаги вазият ёмонлашаётганидан хавотир билдирди.
Мулоқот вақтида Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар ҳам кўриб чиқилди.
Комилов ва Лавров, шунингдек, келгусига режалаштирилган биргаликдаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишди. Бундай тадбирлар орасида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Душанбеда 13-14 июлда ўтадиган учрашуви ва Тошкентда 15-16 июлда ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” анжумани бор.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар Тожикистон ҳудудига ўтиши мумкинлигидан хавотир билдирганди.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024