Навоийда пора олиш жинояти 100 фоизга ошганлиги маълум қилинди
2021 йилнинг 6 ойида Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 662 нафар шахсга нисбатан 506 та жиноят иши кўриб чиқилган ҳамда 336 та жиноят иши бўйича 473 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган. Бу ҳақда 2021 йил 9 июль куни ўтказилган брифингда айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, ушбу даврда судланганларнинг 40 нафарига жарима, 5 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 143 нафарига аҳлоқ тузатиш ишлари, 153 нафарига озодликни чеклаш, 116 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Йилнинг ўтган муддатида вилоятда қасддан баданга шикаст етказиш (61,5 фоизга), ҳақорат қилиш (4 бараварга), фирибгарлик (36,8 фоизга), пора олиш (100 фоизга), республика ҳудудига кириш ёки чиқиш қоидаларини бузиш жинояти (5 бараварга) ошган.
Гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш (55,8 фоизга), қасддан одам ўлдириш (4 бараварга), қийнаш (100 фоизга), одам савдоси (100 фоизга) жиноятлари эса камайган.
Шунингдек, ўтган 6 ойда 9 607 нафар шахсга нисбатан 7 718та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган ҳамда 6 469 нафар шахсга нисбатан 5 424 та иш бўйича жазо тайинланган. Вилоят фуқаролик судлари томонидан эса 7 556 та иш кўриб тамомланган. Уларнинг 370 таси меҳнат, 1 810 таси оила, 4 246 таси битим низолари билан боғлиқ.
Вилоят иқтисодий судлари томонидан 6 ойда 1 634 та иш кўриб чиқилиб, 105.3 миллиард сўм миқдордаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024