Жамият | 19:05 / 11.07.2021
1504
2 дақиқада ўқилади

Жорий йилда Сурхондарёда ЙТҲлар ва уларда жароҳатланганлар сони ошган. Вафот этганлар сони камайган

Жорий йил олти ой мобайнида Сурхондарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисалари ва уларда жароҳат олганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган. ЙТҲ билан боғлиқ ўлим ҳолати биттага камайган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йил олти ой давомида Сурхондарё вилоятида 153 та ЙТҲ содир бўлган. Бу 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 20 тага кўп ёки 15 фоизга ошган. (2020 йилда 133 та – 2021 йилда 153 та).

ЙТҲда вафот этганлар сони бир нафар кам бўлган. (2020 йилда 58 нафар – 2021 йилда 57 нафар)

Тан жароҳати олганлар сони 26 тага ёки 27,7 фоизга ошган (2020 йилда 94 нафар – 2021 йилда 120 нафар).

Туманлар кесимида энг кўп ЙТҲ Денов туманида содир бўлган – 21 та (ўтган йил 16 та). Энг кам Қизириқ ва Музработ туманида содир бўлган – 1 та.

Шеробод туманида содир бўлган ЙТҲда энг кўп одам вафот этган – 11 нафар. Термиз, Қизириқ ва Музработ туманларида содир бўлган ЙТҲда энг кам одам вафот этган – 1 нафардан.

ЙТҲ содир бўлиши, уларда одамлар вафот этиши ва жароҳат олиши бўйича ўтган йилга таққослаганда Термиз шаҳри энг ёмон кўрсаткичга эга бўлган.

Бу шаҳарда 2020 йилда 10 та, 2021 йилда 21 та ЙТҲ содир бўлган (110 фоизга ошган). 2020 йилда ЙТҲ оқибатида 1 киши, 2021 йилда 2 киши вафот этган (200 фоизга ошган). 2020 йилда 13 киши, 2021 йилда 21 киши жароҳат олган (61,5 фоизга ошган).

Мавзуга оид