Ўзбекистон | 10:03 / 11.07.2021
21192
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик пневмония ҳолатлари 300га яқин, яна 4 бемор коронавирус қурбони бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 485 кишида коронавирус, 274 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115963 (+485) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 51 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 22 нафари Бухоро вилоятида,
  • 36 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 9 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 25 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 19 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 54 нафар,
  • Андижон вилоятида 24 нафар,
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Жиззах вилоятида 51 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Навоий вилоятида 11 нафар,
  • Наманган вилоятида 16 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 92 нафар,
  • Сирдарё вилоятида  29 нафар
  • Фарғона вилоятида 56 нафар,
  • Хоразм вилоятида 10 нафар,
  • Тошкент вилоятида 39 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111189 (+430) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид