Афғонистонда “Толибон” разведкаси бошлиғи йўқ қилинди
Афғонистон хавфсизлик кучлари “Толибон” разведкаси бошлиғи Қори Шагасийни бартараф этишди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди.
Шагасийни бартараф этиш бўйича амалиёт Лоҳар вилоятининг Муҳаммад Ага туманида 12 июлга ўтар кечаси амалга оширилган. Амалиёт давомида Шагасийнинг 2 ёрдамчиси қўлга олинган.
Ҳозирда Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида жанглар бормоқда. Вазият АҚШ қўшинлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилаётгани ортида кескинлашган. Ҳаракат Афғонистоннинг қишлоқ туманларидаги катта ҳудудларни эгаллаб, ҳозирда йирик шаҳарларга ҳужумга ўтмоқда.
Июл бошида толиблар Афғонистоннинг 5та давлат – Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой ва Покистон билан чегарасидаги ҳудудларни ўз назорати остига олди. Афғонистон қуролли кучларининг янги қўмондони генерал Вали Муҳаммад Аҳмадзой армия учун ҳозирги вақтдаги устувор вазифа йирик шаҳарлар, чегара ўтиш жойлари ва асосий йўлларни толиблардан ҳимоялаш ҳисобланишини айтган. “Толибон” раҳбарларининг таъкидлашича, толиблар дастлаб шаҳарлар ва туманларга товарлар етказилувчи асосий йўлларни тўсиб, сўнгра уларга ҳужум қилмоқчи.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024