Ўзбекистон | 11:47 / 12.07.2021
26652
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг аксарият қисмида Ўзбекистонда +37 даражагача бўлган ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» 12-16 июль кунлари Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унга кўра, ҳафтанинг катта қисмида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони ёз ойларининг ўртаси учун ўртача кўп йилиик қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан паст босимли майдон аниқлайди.

Ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда 40-42 даражагачани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим кунларда Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, 13 июлда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

13-15 июлда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с.гача маҳаллий кучайиши мумкин.

Мавзуга оид