Спорт | 03:04 / 12.07.2021
25579
2 дақиқада ўқилади

Италия пенальтилар сериясида Англияни мағлуб этиб, ўз тарихида 2-бор Европа чемпионига айланди

Евро-2020 якунига етди. «Уэмбли»да ўтган финалда Англия ва Италия ўзаро баҳс юритишди. 

Ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди. 2-дақиқадаёқ Люк Шоу ҳисобни очиб, Европа чемпионати финалларидаги энг тезкор гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда Англия ҳисобни сақлаб қолишга уриниб, ҳимояга эътибор қаратди ва 67-дақиқада жазоланди — Бонуччи бурчак зарбасидан сўнг инглизлар жарима майдончаси ичида юзага келган қулай имкониятдан унумли фойдаланди. «Ювентус» ҳимоячиси бу голи орқали Евро финалларида тўп киритган энг ёши катта футболчи бўлиб олди. 

Қолган вақт давомида ва қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясида эса Италия ғалабага эришиб, ўз тарихида 2-бор қитъа чемпионига айланди. 

Евро-2020. Финал
Италия — Англия 1:1

Пенальтилар серияси — 3:2.
11 июль. «Уэмбли»
Голлар: Бонуччи (67) — Шоу (2).
Италия – Доннарумма, Бонуччи, Эмерсон (Флоренци, 118), Ди Лоренцо, Кьеллини, Верратти (Локателли, 96), Жоржиньо, Инсинье (Белотти, 91), Барелла (Кристанте, 54), Кьеза (Бернардески, 86), Иммобиле (Берарди, 55). 
Англия – Пикфорд, Триппьер (Сака, 71), Магуайр, Стоунз, Шоу, Маунт (Грилиш, 99), Райс (Ҳендерсон 74, Рэшфорд 120), Стерлинг, Филлипс, Уокер (Санчо, 120), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Барелла (47), Бонуччи (55), Инсинье (84), Кьеллини (90+6), Магуайр (106), Жоржиньо (114).
Пенальтилар серияси: Берарди (1:0), Кейн (1:1), Белотти (1:1, дарвозабон), Магуайр (1:2), Бонуччи (2:2), Рэшфорд (2:2, ноаниқ), Бернардески (3:2), Санчо (3:2, дарвозабон), Жоржиньо (3:2, дарвозабон), Сака (3:2, дарвозабон).

Мавзуга оид