Жаҳон | 23:50 / 12.07.2021
11887
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият яна ёмонлашаётганини маълум қилди

Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари қаторасига тўрт ҳафтадан бери кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ўтган ҳафта 10 ҳафтадан бери қисқариб келган ўлим ҳолатлари сони кўпайиши ҳам кузатилган.

“ЖССТнинг битта минтақасидан ташқари, қолган олтита минтақасида касалланиш ҳолатлари ўсиши қайд қилинган. Шунингдек, ўлим даражаси 10 ҳафталик пасайишдан кейин яна ўсди”, деб айтган Гебрейесус брифинг вақтида.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашган.

7 июлда ЖССТ раҳбари вакциналарни ишлаб чиқариш ва уни тақсимлашдаги тенгсизлик сабабли коронавируснинг янги мутациялари вакциналардан “ўзиб кетаётганини” айтган. У ЖССТнинг айни вақтдаги асосий вазифаси сентябргача барча давлатларда 10 фоиз аҳоли, 2021 йил охиригача 40 фоиз ва 2022 йил ярмигача 70 фоиз аҳоли эмланишига эришишдан иборатлигини айтган.

Мавзуга оид