Навоийда институтга киритишини айтиб фуқародан 2000 доллар олган ўқитувчи ушланди
Навоий давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 2000 АҚШ доллари олган ўқитувчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси А.Х. ушланган. У фуқаро С.ни «Мусиқа таълими» йўналиши бўйича ўтказиладиган кириш амалий имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига яқин қариндоши Т. орқали 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024