Россиянинг Афғонистондаги бош консулхонаси дипломатлари вақтинча Ўзбекистонга жойлаштирилди
Кабуловнинг таъкидлашича, Кобулдаги Россия дипломатлари хавфсизлигига нисбатан хатар йўқ.
Россиянинг Мозори Шарифдаги бош консулхонаси ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча Ўзбекистонга кўчирилди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
"Ҳайратондаги вазият қалтислиги сабабли ходимларимиз хавфсизлигини хатарга қўймаслик учун уларни вақтинча Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтдик", - деди у.
Кабуловнинг таъкидлашича, Кобулдаги Россия дипломатлари хавфсизлигига нисбатан хатар йўқ.
Унинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги вазият хавотирли тарзда ривожланмоқда.
"Хавотирли, лекин олдиндан айтилганидек. Биз олдиндан айтгандек ривожланмоқда", - деди у.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазият ёмонлашаётганидан хавотир билдирганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024