Имомали Раҳмон БМТ бош котиби билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон суҳбати ўтказиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат давомида Афғонистондаги томонлар ўртасида музокаралар жараёни бошланишига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилган.
Раҳмон БМТ 2030 йилгача кун тартибига қўйилган вазифаларни бажариш, барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришиш учун самарали саъй-ҳаракатларни амалга оширишига ишонч билдирган.
Тожикистон президенти БМТ бош котибига Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг сентябрда Душанбеда ўтадиган юбилей йиғилишида иштирок этишни таклиф қилган.
Ҳозирда Афғонистонда америкалик ҳарбийлар олиб чиқилиши ортида “Толибон” ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. Толиблар ҳукумат қўшинларига ҳужумлар содир этиб, кўплаб ҳолатларда уларни чекинишга мажбур қилмоқда.
5 июлда Тожикистон чегара қўшинлари матбуот хизмати мингдан кўпроқ афғон ҳарбийси толиблар ҳужумидан чекиниб, чегараолди ҳудудлар орқали Тожикистонга ўтганини маълум қилган. Охирги 2 ҳафта ичида бундай ҳолатлар бир неча марта юз берган. Тожик томонининг таъкидлашича, яхши қўшничилик ва Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик тамойилидан келиб чиқиб, афғон ҳарбийларига Тожикистонга ўтишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
17:39 / 07.11.2024