Жаҳон | 14:41 / 13.07.2021
23095
1 дақиқада ўқилади

Россия АҚШни Афғонистондан олиб чиқаётган қўшинларини қўшни мамлакатларга жойлаштиришдан огоҳлантирди

«Уларни бундай қадам қўйишдан огоҳлантирамиз ва бу мавзуда Марказий Осиёдаги иттифоқчиларимиз, қўшни ва дўстларимиз билан ҳам очиқчасига гаплашамиз», – деб таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Россия АҚШни Афғонистондан олиб чиқаётган қўшинларини Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштиришдан огоҳлантирди, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

«Женевадаги саммитда бу мавзу тилга олинган. Унинг турли жиҳатлари орасида Америка мунтазам қўшинларининг Афғонистон билан қўшни мамлакатларга жойлаштирилиши номақбул эканини ажратиб кўрсатмоқчиман. Америкаликларга бу ҳақда рўйирост ва очиқчасига айтганмиз. Америкаликларни бу борада огоҳлантирганмиз», – деди у «Международная жизнь» журналига берган интервьюсида.

«Уларни бундай қадам қўйишдан огоҳлантирамиз ва бу мавзуда Марказий Осиёдаги иттифоқчиларимиз, қўшни ва дўстларимиз билан ҳам очиқчасига гаплашамиз», – деб таъкидлади Рябков.

Аввалроқ Америка президенти Жо Байден АҚШ Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқишни 31 августгача якунлашни режалаштирганини айтганди.

Мавзуга оид