Ўзбекистон | 11:55 / 14.07.2021
2248
1 дақиқада ўқилади

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни айтиб фуқародан 2,45 миллион сўм олган шахс ушланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, фуқародан  2,45 миллион сўм олган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ғиждувон тумани Ф.Юнусов маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Д.М. ушланган. У, танишлари орқали имтиҳондан ўтказиб қўйиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига фуқаро З.Т. дан 2 миллион 450 минг сўм талаб қилиб, кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Д.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид