Ўзбекистон | 10:10 / 15.07.2021
31629
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Янги ҳолатлар сони 900га яқин, яна 4 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 493 кишида коронавирус, 367 кишида пневмония аниқланиб, 4 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117902 (+493) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 31 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 44 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 33 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 28 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 38 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 367 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 27 нафар,
  • Андижон вилоятида 46 нафар,
  • Бухоро вилоятида 11 нафар,
  • Жиззах вилоятида 98 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Навоий вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 27 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 25 нафар,
  • Фарғона вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент вилоятида 29 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112941 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 785 нафарни ташкил қилди.

Айни вақтда шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 4176 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид