Жаҳон | 14:42 / 15.07.2021
32225
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» уч ойлик тинчлик сулҳини тузиш учун шартини айтди

«Толибон» жангарилари Афғонистон ҳукуматига 7 минг нафар маҳбусни озод қилиш ва ҳаракат етакчиларини БМТнинг қора рўйхатидан чиқариш эвазига уч ойлик сулҳ тузиш таклифи билан чиққан.

Бу ҳақда Афғонистон ҳукумати делегацияси вакили Нодир Нодирий ToloNews телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс".

Нодир Нодирий «Толибон» таклифини жиддий деб атади, бироқ ўтган сафар 5 минг нафар маҳбус озод қилинганидан сўнг «вазият енгиллашиш ўрнига янада кескинлашган»ини эслатиб ўтди.

Айни вақтда Афғонистонда хорижий қўшинлар олиб чиқилиши ортида «Толибон» ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. Ҳаракат жангарилари мамлакатдаги қатор туманларни ўз назоратига олган.

Мавзуга оид