Жаҳон | 00:01 / 16.07.2021
22134
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон вилоятларидан бири толиблар билан ярашувга эришди

Афғонистон шимолидаги Бадгис вилояти маъмурияти “Толибон” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Ярашув кейинги ҳафта нишонланувчи Қурбон ҳайити охиригача давом этади.

Вилоят губернаторининг таъкидлашича, келишувга вилоятдаги қабилалар етакчилари воситачилигида эришилган. Толиблар, шунингдек, вилоят маъмурий маркази Қалъайи-Нав чеккаларидан кетишган.

Ҳозирча толиблар томонидан ушбу маълумотга изоҳ берилмаган.

Мавзуга оид