Жаҳон | 17:06 / 16.07.2021
5579
1 дақиқада ўқилади

Эйфел минораси тўққиз ойлик танаффусдан сўнг туристлар учун очилди

Минора коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган чекловлар сабабли ўтган йил октябрда ёпилганди.

Франция пойтахтининг диққатга сазовор ёдгорликларидан бири – Эйфел минораси туристлар учун яна очилди.

"Минора сизларни 16 июлдан яна қабул қилишидан хурсандмиз", - дейилади компания-оператор сайтида.

Минора коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган чекловлар сабабли ўтган йил октябрда ёпилганди.

Хабарда айтилишича, 21 июлдан бошлаб 18 ёшдан катталар санитар рухсатнома билан киритилади.

Санитар рухсатнома дам олиш ва маданият масканлари, қаҳвахона ва ресторанлар, савдо марказларига бориш ҳуқуқини беради. Унда эмланганлик ёки ПЗР тести натижаси манфийлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлади.

Ҳозирга келиб Франция аҳолисининг 41 фоизга яқини тўлиқ эмланган.

Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 5,8 миллионга яқинлашган, 111 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Мавзуга оид