Андижон – ҳокимлар энг кўп ноқонуний қарор чиқараётган ҳудудлардан бири. Вилоят судьялари бунга муносабат билдирди
2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида ҳокимларнинг энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари – Тошкент вилояти (186), Хоразм вилояти (167) ҳамда Андижон вилоятлари (112) ҳиссасига тўғри келмоқда.
17 июл куни Андижонда судьялар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири ҳоким қарори ноқонуний деб топилган ҳолларда судлар томонидан реакция қандай бўлиши билан қизиқди.
Андижон вилояти маъмурий суди раиси в.б. Ойбек Баракабоев бундай ҳолатларда ҳокимга нисбатан судлар томонидан таъсир чораси кўриш қонунчиликда назарда тутилмаганини айтиб ўтди.
“Ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилганидан сўнг қарор нусхасини ҳокимиятга ижро учун юборамиз. Қонунлармизда “ҳақиқий эмас” деб топилган қарорни ижро учун МИБга юбориш назарда тутилмаган. Фақат давлат божи ва почта харажатлари белгиланган. Ҳоким томонидан ер тўғрисидаги қарорлар белгиланган тартибда чиқарилган бўлса, судлар томонидан хусусий ажрим чиқариб муҳокама учун юборамиз.
Ҳозирда бизнинг қонунчилигимизда мана шундай ҳолатлар рўй берганда ҳокимга таъсир чораси қўллаш, жазога тортиш ҳақида кодексларда келтирилмаган. Лекин, ҳоким доимий равишда қарорни ноқонуний чиқаришда давом этса, биз прокуратурага хусусий ажрим билан чиқарамиз”, – деди Ойбек Баракабоев.
Мавзуга қўшимча қилган Андижон вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев судьялар ҳокимларнинг ноқонуний қарорлари масаласини депутатлар олдида кўтаришганини айтди.
“Биз вилоят халқ депутатлари кенгашида ҳам мана шу масала бўйича ўз ахборотимиз билан қатнашдик. Чунки бу қонунда назарда тутилган. Биз туман ҳокимлари юзасидан чиқарилган қарорлар юзасидан уларнинг юқори турувчи ташкилотига ахборот тақдим қилганмиз. Улар ўз ваколатлари доирасида айбдорларга чора кўришади”, – дейди Талъатжон Мелибоев.
Мавзуга оид
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024