Термиздаги «ақлли бекат»лардан кондиционерларни ўғирлаган шахс ушланди
Термиздаги «ақлли бекат»лардан кондиционерларни ўғирлаган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 июнь куни Термиз шаҳрининг Турон маҳалласида яшовчи, М.Аслиддин Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида 16 май куни шаҳарнинг Бўстон маҳалласи Ибн-Сино кўчасида жойлашган «ақлли бекат»дан, нархи 1,3 миллион сўмлик 1 дона кондиционерни, 22 июнь куни шаҳарнинг Бўстон маҳалласида жойлашган «ақлли бекат»дан худди шундай нархи 1,3 миллион сўмлик кондиционерни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов тумани Ободон маҳалласида яшовчи, Э.Зафар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Қайд этилишича, жорий йил 3 июль куни Э.Зафарга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
15:04 / 29.08.2024
Термизда Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида халқаро савдо маркази очилди
15:12 / 27.08.2024