Ўзбекистон | 00:22 / 17.07.2021
17858
1 дақиқада ўқилади

“Вакцина олмаслик ва у ҳақда бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас” — Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас, дея фатво берди Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши.

“Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади”, – дейилади фатво матнида.

Шунингдек, идора мусулмонларни қийин вазиятда нарх-навони асоссиз оширмасликка чақирди.

“Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир”, – дея таъкидланган Ўзбекистон мусулмонлари идораси баёнотида.

Мавзуга оид