Янгийўлда фуқаронинг уйида келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт борлиги аниқланди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадонидан 4 қоп келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт топилган. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 июль куни Тошкент вилояти ИИББ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда ветеринария ходимлари Янгийўл тумани Ниёзбош маҳалласида яшовчи А.Т.нинг хонадонига уй ҳайвонларини эмлаш учун кирганда, хонадонда 4 дона қопда келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ушбу гўшт маҳсулотлари текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсиз ва санитария қоидаларига зид экани аниқланиб, Янгийўл тумани ҳудудидаги чиқинди йиғиш майдонига олиб борилиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
Таъкидланишича, фуқаро А.Т.га нисбатан ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда гўшт маҳсулотини сақлагани учун ветеринария ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024