Ўзбекистон | 10:19 / 19.07.2021
77350
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда яна антирекорд: Кунлик беморлар сони 1100га яқин, кунлик ўлимлар сони ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда пандемия давридаги навбатдаги антирекорд ҳақида маълумот берди. Сўнгги бир кунда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, шунингдек, 5 бемор вафот этди.
«2021 йил 18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119973 (+585) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 63 нафари Жиззах вилоятида,
- 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 35 нафари Наманган вилоятида,
- 56 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 59 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 42 нафари Фарғона вилоятида,
- 14 нафари Хоразм вилоятида,
- 61 нафари Тошкент вилоятида,
- 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар,
- Бухоро вилоятида 35 нафар,
- Жиззах вилоятида 153 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
- Наманган вилоятида 40 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
- Фарғона вилоятида 61 нафар,
- Тошкент вилоятида 41 нафар,
- Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 114865 (+562) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022