Агар АҚШ қўллаб-қувватласа, Туркия Кобул аэропорти бошқарувини олишга тайёр – Эрдўған
Май ойи охирларида АҚШ ва Туркия президентлари НАТОнинг Афғонистондаги миссияси якунланганидан сўнг турк ҳарбийлари Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаши бўйича келишувга эришганди.
Агар АҚШ қўллаб-қувватласа, Туркия Кобул аэропорти бошқарувини олишга тайёр, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
«Афғонистон ва минтақада янги давр бошланмоқда, Туркия АҚШ ва НАТО билан ёнма-ён турибди. АҚШ ҳозирда Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишга қарор қилган ва улар Кобул аэропорти ишлашда давом этишини истамоқда. Биз бунга ижобий қараймиз ва албатта, АҚШга дипломатик муносабатлар ва логистика масалаларида бир нечта шартларимиз бор. Агарда бизни зарур даражада қўллаб-қувватлашса, Кобул аэропорти бошқарувини олишни ўйлаб кўрамиз», деди у тан олинмаган Шимолий Кипр Турк республикасига ташрифи чоғида.
Эрдўған шунингдек, «Толибон» ҳаракати билан Афғонистондаги ҳолатни муҳокама қилмоқчи эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирларида АҚШ ва Туркия президентлари Жо Байден ва Ражаб Тоййиб Эрдўған НАТОнинг Афғонистондаги миссияси якунланганидан сўнг турк ҳарбийлари Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаши бўйича келишувга эришганди.
Июнь ойи ўрталарида Эрдўған Туркия АҚШнинг молиявий кўмагида Афғонистондаги ҳарбий контингентини сақлаб қолишга тайёрлигини билдирди.
Шундан сўнг, «Толибон» ҳаракати Туркия ҳарбийларининг Афғонистонда бўлишига кескин қарши чиқишини билдириб, баёнот берди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
14:12 / 06.11.2024