Жаҳон | 22:04 / 21.07.2021
18601
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон президенти «Толибон» «Ал-Қоида» билан чуқур алоқа ўрнатганини айтди

Ашраф Ғанининг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистонни турли исёнчиларнинг бошпанасига айлантирмоқчи.

Фото: Anadolu Agency

«Толибон» ҳаракати «Ал-Қоида» террорчилик тармоғи ҳамда «Лашкари-тойиба» ва «Жайши Муҳаммад» террорчилик гуруҳлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани. 

«Толибон» «Ал-Қоида», «Лашкари-тойиба» ва «Жайши Муҳаммад» билан чуқур алоқада. «Толибон» олиб бораётган уруш ҳеч қандай диний ёки миллий асосга эга эмас. Биз яқин уч-олти ой ичида вазиятни ўзгартиришга уринамиз», — дея Ашраф Ғанидан иқтибос келтирмоқда Tolo News телеканали.

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистонни турли исёнчиларнинг бошпанасига айлантирмоқчи.

«Ҳукумат ҳеч қачон бунга йўл қўймайди. Мақсадимиз – Афғонистон ва унинг озодлигини, охирги 20 йилда эришилган муваффақиятларни ҳимоя қилиш», — деди у.

Bakhtar агентлигининг Афғонистон армияси қўмондонлигига таяниб хабар беришича, «Ал-Қоида» «Толибон» жангариларига мамлакатда террорчилик ҳужумларини амалга оширишда кўмак бермоқда, ўз инструкторларини жўнатмоқда. 

Мавзуга оид