Бухорода банк тизими мансабдор шахслари 2 млн долларлик кредит маблағларини ўзлаштириб юборди
Бухорода банк тизими мансабдор шахслари 2 млн долларлик кредит маблағларини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Асакабанк” Бухоро вилояти филиали мансабдори Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, бир гуруҳ шахслар, яъни “G.B.A.” МЧЖ раҳбари, “Асакабанк” Бухоро вилояти филиали бошқа мансабдорлари, “Асакабанк” бош офиси мансабдор шахслари ҳамда “K.s” МЧЖ мансабдорлари билан ўзаро жиноий тил бириктирган.
Билдирилишича, улар “Асакабанк”нинг 2017 йилга мўлжалланган кредит сиёсатида белгиланган кредит ажратишнинг умумий мезони талабларига зид равишда, кредит суммасининг гаров таъминоти билан етарли миқдорда таъминланмаганини била туриб, кредит йиғмажилддаги айрим ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 2 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган хатти-ҳаракатлари билан кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига кредит асосий қисми тўланмагани натижасида 1 282 630 АҚШ доллари (эквивалентда 13,5 млрд сўм) ҳамда фоиз ва пеня қарздорлиги ҳисобидан 358 084 АҚШ доллари (эквивалентда 3,7 млрд сўм) миқдорида зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Орадан кўп ўтмай, “Асакабанк” акциядорлик жамияти вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ўзининг расмий баёнотини эълон қилди. Унда ушбу қонунбузарлик ҳолати бевосита банк ички текширув-назорат хизматлари томонидан аниқлангани, ҳолатга қонуний баҳо бериш ҳамда қўшимча тергов-суриштирув ва процессуал тадбирларни амалга ошириш мақсадида, айнан банк ташаббуси билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилгани айтилади.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
18:25 / 13.12.2024
КХДР фуқаролари АҚШ компанияларига ёлланиб, сохта исмлар ортидан пул топгани маълум бўлди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
14:08 / 03.12.2024