Россия Афғонистонга қўшин киритишни режалаштирмаяпти — Лавров
Россия Афғонистонга “Толибон” ҳаракати позициялари кучаяётгани ортида қўшин киритишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. У, шунингдек, Афғонистонга зарбалар берилиши мумкинлигини истисно қилди.
“Афғонистон ҳудудига зарба бериш ҳақида умуман гап бормаяпти ва ҳеч ким Афғонистонга бостириб кириш ҳақида ўйламаяпти”, деб жавоб қилган Лавров “Россия Афғонистонда доимий асосда ҳарбийларни жойлаштириш ёки у ердаги позицияларга зарбалар беришни истисно қиладими?” деган саволга.
“Сиз бизни америкаликлар билан адаштиряпсиз”, деб қўшимча қилган Россия ташқи ишлар вазири.
Лавров Россия КХШТ аъзолари, жумладан Афғонистон билан чегарадош Тожикистон ва Қирғизистон олдида мажбуриятларини бажаришини таъкидлаб ўтган.
“КХШТнинг бирор аъзосига қарши ҳар қандай тажовуз ҳолатида ушбу тажовузни бостиришга қаратилган чораларни белгилаш бўйича тезкорлик билан маслаҳатлашувлар ўтказилади”, деб таъкидлаб ўтган Лавров.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024