Бухорода 60 млн сўм эвазига фуқарони ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган талабаларга жиноят иши очилди
Бухоро давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган икки нафар талаба қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ғиждувон туманида яшовчи, Тошкент давлат аграр университетининг 4-босқич талабаси И. О. ва Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, Тошкент ахборот технологиялари университетининг 3-босқич талабаси У. Ш. фуқаро Қ. Ж.ни Бухоро давлат университетининг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлишган.
Талабалар “хизмати учун” 60 миллион сўм пулни фирибгарлик йўли билан олаётганда Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан талабаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро давлат университети мактабгача таълим кафедраси ўқитувчиси фуқарони магистратура йўналишига ўқишга киритиш учун 2 500 АҚШ доллари олаётганда ушланганди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024