ЖССТ пандемия якунланишига ҳали анча борлигини айтди
Коронавирус пандемияси якунланишига ҳали анча бор, вируснинг “дельта” штамми Европада устунлик қилмоқда ва кейинги ойларда дунёда энг кенг тарқалган штаммга айланади. Бу ҳақда ЖССТнинг Европадаги минтақавий бюроси ва Европанинг касалликлар профилактикаси ва назорати маркази маълум қилган.
“Кузатувлар натижалари 28 июндан 11 июлгача “дельта” штамми етарли маълумотлар тақдим қилган 28та давлатдан 19тасида устунлик қилганини кўрсатмоқда. Булардан келиб чиқиб, “дельта” штамм кейинги ойларда глобал кўламда устунлик қилишини айтиш мумкин. Ҳозирда у Европанинг барча давлатларида аниқланган. У янги, рақобатбардош штамм пайдо бўлмагунча тарқалишда давом этиб, қолган штаммлар ўрнини эгаллайди”, деб айтилган хабарда.
ЖССТнинг Европадаги бюроси директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, пандемия якунланишига ҳали анча бор. Унинг айтишича, аҳолини эмлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларга қарамай, “миллионлаб одамлар эмланмаган ва шу сабабли уларга шифохонага тушиш хавф солмоқда”.
Мавзуга оид
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024