Афғонистонда ўтган олти ой давомида тинч аҳолининг ҳалок бўлиши рекорд кўрсаткични ташкил этди
Қарийб 5,2 минг киши ҳалок бўлган ва яраланган, уларнинг ярмига яқини май ва июн ойларига тўғри келади.
2021 йилнинг биринчи ярмида Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони рекорд даражага етди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш миссияси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, йил бошидан буён 1659 нафар киши ҳалок бўлган, 3254 нафар киши яраланган. Бу ўтган йилнинг биринчи ярмидагига нисбатан 47 фоизга кўпроқ.
Ҳалок бўлганларнинг қарийб ярми аёллар ва болалардир. Ўтган ярим йил давомида 468 нафар бола ва 219 нафар аёл ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, май-июн ойларида тинч аҳоли орасидан 783 киши ҳалок бўлган ва 1609 киши яраланган.
Жангариларнинг қўлбола портловчи қурилмалари, ҳарбий тўқнашувлар ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг авиазарбалари ўлимлар ва жароҳатларнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатилган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024