Жаҳон | 15:40 / 27.07.2021
5687
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг 12 штати ўрмон ёнғинлари исканжасида қолди

АҚШда жами 85та ёнғин ўчоғи қайд этилган. Ёнғинларга аномал жазирама иссиқ ва қурғоқчилик сабаб бўлган.

Фото: Getty Images

АҚШдаги ўрмон ёнғинлари 12та штат ҳудудини қамраб олди, деб хабар берди ТСН.

Қайд этилишича, энг йирик ёнғинлар Калифорнияда бўлиб, тўртта округда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Уйлар ва ўнлаб автомобиллар куйиб кул бўлган. Яна 10 мингта уй хавф остида.

Орегон штатида 2 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Ёнғин 70га яқин уйни йўқ қилган.

АҚШда жами 85та ёнғин ўчоғи қайд этилган. Ўт ўчирувчилар уларнинг ярмини назорат остига олган. Ёнғинларга аномал жазирама иссиқ ва қурғоқчилик сабаб бўлган.

Мавзуга оид