Жаҳон | 17:56 / 27.07.2021
16373
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Кобул ва унинг атрофидаги вилоятларни электрсиз қолдирди

Афғонистонда электр узатиш линиялари таянчлари тез-тез жангариларнинг нишонига айланади.

"Толибон" ҳаракати жангарилари Боғлон вилоятида электр узатиш линиялари таянчларини портлатиб, Кобул ва унинг атрофидаги вилоятларни электрсиз қолдирди. Бу ҳақда "Брешна" миллий энергетика компанияси хабар берди.

"Кобул ва қатор вилоятларга импорт қилинаётган электр энергияси Боғлон вилоятидаги Келагай аҳоли пункти ҳудудидаги электр узатиш линиялари таянчларига зарар етганлиги сабабли узилиб қолди. Техник ходимлар вазият яхшиланиши билан муаммони ҳал қилишга уринади", - дейилади хабарда.

Афғонистон электр энергиясини Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилади.

Электр узатиш линиялари таянчлари тез-тез жангариларнинг нишонига айланади.

Афғонистон армияси матбуот марказининг хабар қилишича, ўтган суткада 187 нафар жангари йўқ қилинган. Кунар, Логар, Ғазни, Хост, Кандагар, Урузғон, Фарёб, Балх, Жузжон, Саманган, Ғилминд, Тоҳар, Қундуз, Боғлон ва Каписа вилоятларида фаол жанговар ҳаракатлар амалга оширилган.

Мавзуга оид