Сурхондарёда машинасини қарз эвазига «залог»га қолдирган йигит уни ўғирлаб кетишгани ҳақида 102га ёлғон хабар берди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида машинасини қарзи эвазига бошқа бир фуқаронинг уйида «залог»га қолдирган йигит уни ўғирлаб кетишгани ҳақида 102га ёлғон хабар берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
2021 йил 23 июнь куни Музработ тумани Чегарачи маҳалласида яшовчи, Х.Самандар 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Ангор тумани ҳудудидаги Жарқўрғон ва Музработ туманларини боғловчи чорраҳада, ўз бошқарувидаги Spark машинасини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар берган. У навбатчига машинасини йўл четига қўйиб, қариндошининг уйига кириб чиққан вақтида, Spark жойида йўқлигини айтган. Бундан ташқари, Spark ичида 2 минг АҚШ доллари пуллари ҳам борлигини билдириб машинасини топиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Х.Самандарнинг ушбу мурожаати асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, Х.Самандар Spark олиб қочилгани тўғрисида ёлғон хабар бергани, машинани таниши Э.Фазлиддиндан қарз сифатида олган 5 минг доллар эвазига унинг уйида қолдиргани аниқланган. Дастлабки суриштирувда, у пулларни 23 июнь куни олиб бориб бериб, кейин Spark’ни олиб кетишини айтиб, машинани Э.Фазлиддинга ўзи бериб юборгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, ёлғон хабар берган Х.Самандарга нисбатан 21 июль куни Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024